Пеп Гвардиола Жаҳон чемпионати ўйинларини уйда томоша қилишини айтди

Administrator
2 ноя 2022, 00:40
Мураббий Жаҳон чемпионатини томоша қилишга бормайди.

"Ман Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Жаҳон чемпионати ўйинларини ўз уйида кузатишини маълум қилди.

"Ўз ўйимда, қизил вино билан - анча яхшироқ. 

Жамоа бироз танаффус олади. Шундан сўнг Абу-Дабига борамиз ва чемпионат бошланишидан аввал ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. 

Биз Жаҳон чемпионатидан сўнг футболчиларимиз қачон қайтишини ҳали билмаймиз", -дейди "Ман Сити" бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, Қатарда ўтказиладиган Жаҳон чемпионати 19 ноябрда старт олади ва 18 декабрь куни ўз якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: As