

Биз иродамизни намойиш этиб, 3 та гол урдик. Кейин бизга осон бўлмади. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик. Аммо бу барибир ҳам ажойиб натижадир. Биз Англия кубогидан чиқиб кетдик, аммо Лига кубогида ғолиб бўлдик. Иккита мусобақа қолди. Уларнинг бирида 10 ойдан бери ўйнаяпмиз. Бу чемпионлик учун охирги қадамлар. Мавсум охирига қадар олға интилиш лозим. Чемпионлик учун яна бешта ўйинда ютишимиз керак. Бироқ бу ҳақида жуда ҳам кўп ўйлаётганимиз йўқ. Энди бизни “Челси” билан ўйин кутиб турибди. Англиянинг энг яхши жамоаси бўлиш ва ғалаба қозониш учун, шогирдларимда етарлича иштиёқ борлигига умид қиламан. Чарчоқ ҳақида унутамиз, — дейди Пеп.



