UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  1 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  3 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  14 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0

Пеп Гвардиола: "Бизда 9 очко бўлиши керак эди, лекин ҳаммаси жойида" Янгиликлар

Пеп Гвардиола: "Бизда 9 очко бўлиши керак эди, лекин ҳаммаси жойида"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 3-турида жамоаси билан "Борнмут" сафаридан 3 очко билан қайтадиган бўлди.

Ўйинда 1:3 ҳисоби қайд этилди. Мазкур тўқнашувдан сўнг матбуот анжуманида испаниялик совриндор мутахассис жамоасининг ўйини ва бошқа фикрлари билан бўлишди. 


"Бугун кўп имкониятлар яратмадик. Аммо, Стерлинг ҳали ҳам гол урмоқда ва бу биз учун яхши. (Раҳим Стерлинг АПЛда 5 та гол урди). Давид Силва қойилмақом ўйин кўрсатди. Шундай баҳсларда рақиб чуқур ҳимояланган ва деярли бўш зоналар қолдирмаганда унинг маҳорати бизга қўл келмоқда. У мен кўрганларим орасида энг яхши футболчилардан бири. 

Оғир ўйин ўтказдик. Шундай бўлишини олдиндан билардик. Ҳозир ҳисобимизда 7 очко бор. Лекин, бу рақам 9 бўлиши лозим эди. Шунга қарамай, бизда ҳаммаси жойида", - дея таъкидлади Гвардиола. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика