UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Жерардни, "Ал Насср" Лямушини мағлуб қилди  0 23:51Италия термасининг қайдномаси эълон қилинди  3 23:13Илёс Зейтуллаев: "Иккинчи бўлимдаги ўйини учун "Металлург"га тан бериш керак"  0 22:40Илёс Қурбонов: "Сурхон" ва "Насаф"га қарши фақатгина ғалаба учун ўйнаймиз"  9 22:13Португалия термасининг қайдномаси эълон қилинди  2 21:47Пеп Гвардиола жаҳоннинг энг кучли термаларидан бирини бошқариши мумкин  2 21:21Саудия Арабистони. "Ар Риёд" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 20:57Хуммельс Бундеслигага қайтиши мумкин  0 20:36Моуринью АПЛга қайтишни истамоқда  2 20:09Суперлига. Гол инобатга олинмаган ўйинда "Бунёдкор" ва "Металлург"нинг кучлари тенг келди  14 20:00"Барселона" ва "Реал" Аргентина терма жамоаси хавбекига қизиқмоқда  2 19:38"Реал" Мбаппега қанча пул тўлаши маълум  10 19:10"Ливерпуль" Бундеслига юлдузига кўз тикди  1 18:42Европа Лигаси ўйинларида "Фаластинга озодлик" плакатлари пайдо бўлди  5 18:01"Тоттенхэм" собиқ футболчиси ҳаваскор жамоага ўтди  0

Пентек ва бошқалар. А Сериянинг энг яхши дебютантлари Янгиликлар

Пентек ва бошқалар. А Сериянинг энг яхши дебютантлари

Европа футболидаги энг шов-шувли трансферни “Ювентус” жорий йилнинг июль ойида амалга оширганди.

Туринликлар клубига “Олтин тўп” соҳиби Криштиану Роналду ўтди ва дарҳол юқори натижаларни қайд эта бошлади. Ҳозирда португалияликнинг А Сериядаги голлар сони 8тани ташкил қилмоқда. Лекин бугун Роналду ҳақида эмас, балки Италияда яқинда фаолиятини муваффақиятли тарзда бошлаган бошқа футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз.      


Кшиштоф Пентек “Женоа”  9та гол

“Краковия” ҳужумчиси генуяликлар клубига ўтганиданоқ ўзини яхши кўрсатолди. Италия Кубокидаги биринчи расмий ўйинда покер амалга оширди. Пентек А Серияда мунтазам гол урди. Шундай сўнг, уни Роберт Левандовский билан таққослай бошлашди.

Пентекнинг ўзига ҳос жиҳати шундаки, у турли хил вазиятларда ҳам гол ура олади. Сўнгги пайтларда клуби қуйи поғонага тушиб кетиши мумкинлигидан қайғурмоқда. Кшиштоф 5та турдан бери гол ураётгани йўқ. Лекин шунга қарамай, у етакчи бўлиб келмоқда. Ҳаттоки, уни сотиб олиш умидида юрган клублар сони ҳам кундан-кунга ошиб бормоқда.


Стивен Нзонзи “Рома” 1та гол

Тажрибали футболчиларни клубга олиб келиш “Рома” спорт директори Мончининг вазифасига кирмайди. Лекин “Севилья”нинг таянч ярим ҳимоячиси учун бу истисно ҳолат бўлди. “Рома”га ҳақиқий ўйинчи зарур эди. ЖЧ-2018 ғолиби бўлмиш Франция термасидаги Нзонзи айнан улар излаган хавбек бўла олди.

Стивен улкан гавдаси билан якка курашда кўпинча ғолиблар қаторида бўлади. Ди Франческо ўйинчиларнинг ўрнини кўпроқ алмаштириш тарафдори. Нзонзи сўнгги пайтларда бироз бепарволик билан майдонга тушаяпти. Бироқ, у кундан-кунга бош мураббийнинг талаблари ва Италия футболининг ўзига хос хусусиятларига кўникиб бормоқда. Шундай экан, навбатдаги ўйинларда уни яна ҳам кучли ўйинчи сифатида кўришимиз мумкин.  


Альбан Лафон “Фиорентина”

Франциялик дарвозабон эндигина 19 ёшга тўлди. Шунга қарамай, у “Тулуза” таркибида 1-Лиганинг 3та мавсумида иштирок этди. У CIES рейтингидаги ёш футболчилар орасида Доннаруммадан кейинги иккинчи ўринни эгаллаган. Бу мавсумдаги натижалари билан италияликни ҳам ортда қолдириб кетиши ҳеч гапмас.

Шундай иқтидор соҳибини атиги 8,5 миллион еврога харид қилиш “Фиорентина” учун мўжиза бўлди десак, муболаға бўлмайди. Аммо, Лафон Флоренцияда узоқ қолмаслиги аниқ. Маълумотларга қараганда, “Интер” Хандановичнинг ўрнига уни сотиб олиш ниятида юрибди. Лафон дарвозани ишғол этишларидан жамоани икки маротаба сақлаб қолди. Унинг ўткир зеҳни эса босим билан курашишига ёрдам бермоқда.


Фабиан Руис “Наполи” 2та гол

“Бетис”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жоржиньонинг ўрнига келади деб таҳмин қилинганди. Аммо улар умуман бошқа-бошқа ўйинчилар, буни тан олиш керак. Фабиан позициясидан Марек Гамшикни кўпроқ ёдга солади.

Руис жамоага энди келганида Анчелоттининг талаб ва шартларига кўникиши бироз қийин кечди. Шунинг учун, аввалига захира ўриндиғида ўтирди. Лекин майдонга тушганидан кейин юқори кўрсаткич қайд этди. Испаниялик жисмоний тайёргарлиги яхши экани ва тўп билан ажойиб ҳаракатлана олиши билан бошқалардан ажралиб туради. Руис Неапольга энди кўникяпти. Лекин шунга қарамай, "Наполи" у учун 30 миллион еврони бекорга тўлагани йўқ деб айтиш мумкин.


Федерико Сантандер “Болонья” 4та гол

Парагвайлик яна бир гавдали ҳужумчи Европада илк бора 2010 йилда фаолият юритган. Ўша пайтда у “Тулуза” таркибида 5та гол урган. Лекин кўп ўтмай яна юртига қайтиб кетган. Аммо иккинчи уриниш муваффақиятли чиқди. Сантандер “Копенгаген” таркибида уч йил мобайнида тўп суриб, 38та гол урди ва “Болонья” скаутларининг эътиборига тушди.

Тахаллуси “шкаф” бўлган Федерико дарҳол асосий таркибда ўйнай бошлади. “Болонья”  ҳужумчилари тўпни шерикларига ошириб ўйнаш услубига амал қилади. Бу эса Сантандерга қўл келиб, у буни аъло даражада уддаламоқда. Форвард “Рома” дарвозасига гол урганидан сўнг, мухлисларнинг муҳаббатига сазовор бўлди.


Франческо Капуто “Эмполи” 6та гол

Ҳужумчи икки мавсум ўртасида клубини ўзгартирмаганди. Лекин шунда ҳам, А Сериянинг энг яхши дебютантларидан бири бўлолди. Капуто ўзининг бутун фаолияти давомида Италиянинг қуйи Лигасида иштирок этган. Аммо сўнгги пайтларда ўзини яхши намоён қилолгани учун юқори поғонага кўтарилмоқда. У ҳаттоки жанжаллар туфайли келишилган ўйинлардан четлаштирилганди.

Кўпчилик Роберто Манчинига уни терма жамоага чақириш таклифини билдирмоқда. Сабаби, Капуто энг қийин ўйинларда ҳам гол уришга ҳаракат қилади. Масалан, у “Ювентус” ва “Наполи” дарвозаларини ҳам ишғол қилолганди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика