UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  1 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан ҳайрлашди  0 21:37АПЛ. "Борнмут" - "Арсенал" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  7 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  2 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  1 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  2

Пентек А Серия афсоналарини ортда қолдирди Янгиликлар

Пентек А Серия афсоналарини ортда қолдирди

Дам олиш кунлари Италия чемпионатида 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Женоа" жамоаси меҳмонда "Фросиноне" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда генуяликларнинг ҳар икки голига ҳам чемпионат тўпурари Кшиштоф Пентек муаллифлик қилди. Шу тариқа, 23 ёшли польшалик форварднинг А Сериядаги голлари сони 8тага етди ва у тўпурарлар пойгасида якка пешқадам.

Кшиштоф А Сериядаги биринчи 6та ўйинда гол уриш борасида "Милан" клуби ва Италия чемпионати афсонаси Андрей Шевченкони ҳам ортда қолдирди. Шева ўзининг Апеннин яриморолидаги дастлабки олтита ўйинида 7та гол урган эди.

Италия А Сериясида биринчи 6та ўйинда энг кўп гол урган ўйинчилар:

Кшиштоф Пентек ("Женоа"): 8та гол
Андрей Шевченко ("Милан"): 7та
Шейк Диабате ("Беневенто"): 7та
Роналдо ("Интер"): 5та
Диего Милито ("Женоа"): 5та.


Пентек А Серияда 8та гол уришдан ташқари, Италия кубогида "Лечче" дарвозасига 4та тўп киритган. Яъни, Пентек ҳозирча барча мусобақалар доирасида 7та ўйинда 12та гол урди. Польшалик форвард Италияда ҳар 50 дақиқада биттадан гол урмоқда.

Ҳа, тез орада бу ҳужумчини сотиб олишни хоҳлаган гранд клублар сафи кенгайиб кетиши аниқ.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика