UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Пенальти бормиди? Собиржоновнинг ўзи жавоб берди Янгиликлар

Пенальти бормиди? Собиржоновнинг ўзи жавоб берди

Ўзбекистон кубогичорак финали доирасидаги "Навбаҳор" — "Пахтакор" учрашувидан кейин мезбонлар вингери Асадбек Собиржоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Ўтган йилги финалчига қарши ўйнаш қийин бўлмадими?

— Зўр ўйин, майдонни ҳар бир қаричида кураш бўлди. Мухлислар ажойиб атмосфера яратиб беришди. Тактик жиҳатдан тўғри ҳаракатландик. Шу туфайли тўпни "Пахтакор" назорат қилса ҳам, голли вазиятларни биз кўпроқ яратдик. Йирик ҳисоб қайд этилиши ҳам мумкин эди.

— "Навбаҳор" 17-турдаги ўйинга нисбатан яхшироқ кўринди. Бу ҳолатни нима билан изоҳлайсиз?

— Тўғри, олдинги ўйинимизда бир қанча хатоларга йўл қўйгандик. Чорак финалга тайёрланиш асносида мураббийлар ўша баҳсни таҳлил қилиб, барчасини ўзимизга тушунтиришди. Кечаги баҳсда йигитлар ҳам 2 ҳисса куч сарфлаганини айтиш керак.

— Ғалабада мухлисларнинг ўрни қанчалик аҳамиятли? Ўйиннинг Наманганда ўтказилиши ҳам рақибга қийинчилик туғдирдими?

— Албатта, жамоа мухлисларининг ҳиссаси ҳам жуда катта. Гувоҳи бўлдингиз, бутун ўйин давомида рақибга босим ўтказишди. "Пахтакор" футболчиларида шунинг ҳисобига баъзи вазиятларда хато юз берди. Шу томондан қарасак, Наманганда ўйнаш исталган жамоа учун қийин.

— 2-пенальти сизга нисбатан ишлатилган фолдан кейин белгиланди. Ўйин ўтиб кетди. Ростини айтинг, Алибоев тўпга улгурмадими?

— Видео орқа томондан олингани ва кадр сифати пастлиги туфайли аниқ кўринмаган бўлиши мумкин. Лекин рақиб "подкат" ташлаётган пайтда мен вазиятни ҳис қилиб, тўпни ёпишга улгургандим. Зарба чап оёғимга бўлди ва йиқилиш жараёнида коптокни мен тепиб юбордим.

Фахриддин суҳбатлашди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика