Пеллегрини: "Жамоам "Фулхэм"га қарши идеал ўйин ўтказди"
23 мар 2014 00:42
Янгиликлар
Пеллегрини: "Жамоам "Фулхэм"га қарши идеал ўйин ўтказди"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини "Фулхэм"га қарши ўйин (5:0) ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Идеал ўйин ўтказдик. Чунки жамоа бу сафар ҳам умуман гол ўтказиб юбормади. Чемпионатнинг ҳал қилувчи палласида кучимизни мувозанатда сақлаб туришимиз лозим. Нафат кўпроқ гол уриш, балки ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаш ҳам жуда муҳим.
Ўйин оҳирида МЮга қарши ўйинимиз борлиги сабабли бир неча ўзгаришларни амалга оширдим. Бироқ ўйин олдидан фақатгина "Фулхэм"га қарши учрашув ҳақида ўйлагандик холос
Фақат "Сити" ва "Челси" чемпионлик учун курашади деган фикрга қўшилмайман. "Ливерпуль"ни ҳам кузатиб бориш керак. "Арсенал" бугун ёмон ўйнаган бўлиши мумкин. Лекин улар "Челси"дан бор-йўғи 7 очкога ортда боряпти. Мана шу тўрт жамоанинг ҳаммаси човрин учун курашади", — деди Пеллегрини.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар