

Янги келишув бўйича музокаралар муваффақиятли якунланди.
"Рома"нинг 25 ёшли тарбияланувчиси "Стадио Олимпико"да 2026 йилнинг ёзигача ўйнайди. Унинг охирги шартномаси мавсум сўнгига қадар мўлжалланган эди.
Рим клуби расмий сайтининг хабар беришича, Пеллегринининг йиллик маоши бонусларсиз 4 миллион еврони ташкил қилади. Фақат Тэмми Абрахам ундан кўпроқ олади.



