Пеллегрини: "Гвардиолани АПЛда оғир синов кутиб турибди, аммо у бундай чақирувларга тайёр"

Aslanov Jasurbek
14 май 2016, 11:31
"Манчестер Сити" устози Мануэль Пеллегрини ўз жамоасининг жорий мавсумдаги омадсиз иштирокини таҳлил қилди.

"АПЛ - бу оғир синов. Премьер-лига - қийин чемпионат, аммо Хосеп бундай чақирувларга тайёр.

"Сити" нега бу йил чемпионлик учун курашмади? Биринчи навбатда "Лестер" мавсумни ажойиб ўтказди - биз кўпроқ ўйинларда майдонга тушдик. "Манчестер Сити" Чемпионлар лигасида ярим финалгача етиб борди ва МЮ, "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" билан омадсиз ўйнади.

Бу топ-4га кириш вазифасини оғирлаштирди ва келажакда ҳам осон бўлмайди" - дейди чилилик.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Four-Four-Two