Пеленинг ўғли 33 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди
01 июн 2014 13:37
Янгиликлар
Пеленинг ўғли 33 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди
Афсонавий футболчи Пеленинг ўғли, айни пайтда “Сантос” клуби дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаб келаётган Эдиньо наркотик моддалар савдоси билан шуғулланаётгани аниқланиб, 33 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди.
BBC хабарига кўра, 43 яшар Эдиньо суд қарори юзасидан апелляция беради. Пеленинг ўғли 2005 йили ҳам айнан наркотик савдоси бўйича хибсга олиниб, маълум муддат қамоқда ўтириб чиққанди. Эдиньонинг сўзларига кўра, у наркотик истеъмол қилган, лекин уларнинг савдоси билан шуғулланмаган.
Фикрлар