Пеле оммага мурожаат қилиб, эътибор учун раҳмат айтди

Sherzod Nurmatov
2 дек 2022, 12:01
Бразилия терма жамоасининг уч карра жаҳон чемпиони Пеле бу ҳафта нима учун касалхонага ётқизилганини тушунтирди.

"Дўстлар, мен ойлик ташриф билан касалхонадаман. Бундай ижобий хабарларни олиш ҳар доим ёқимли. Қатарга ва менга яхши кайфият улашган барчага раҳмат!", – дейилади Пеленинг ижтимоий тарқмоқлардаги саҳифаларида.

29 ноябрь куни 82 ёшли Пеле Сан-Паулудаги касалхонага ётқизилган эди. ОАВ хабарига кўра, собиқ футболчига тананинг умумий шишиши, жумладан, юрак етишмовчилиги, шунингдек, хотира билан боғлик касаллик ташхиси қўйилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky News