

"Дўстлар, мен ойлик ташриф билан касалхонадаман. Бундай ижобий хабарларни олиш ҳар доим ёқимли. Қатарга ва менга яхши кайфият улашган барчага раҳмат!", – дейилади Пеленинг ижтимоий тарқмоқлардаги саҳифаларида.
29 ноябрь куни 82 ёшли Пеле Сан-Паулудаги касалхонага ётқизилган эди. ОАВ хабарига кўра, собиқ футболчига тананинг умумий шишиши, жумладан, юрак етишмовчилиги, шунингдек, хотира билан боғлик касаллик ташхиси қўйилган.



