UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди  107 20:25Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  41 19:58Салиба "Реал"нинг қизиқиши ҳақида: "Аввало, "Арсенал" билан совринлар ютмоқчиман"  1 19:32"Наполи" Майнуга ҳафтасига 40 000 евро тўлашга тайёр  0 19:03Гвардиола: "Ҳоланд Роналду ва Месси билан бир хил даражада"  15 18:19Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"  0 18:03Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"  0 17:44ҚПЛ топ-клуби "Бунёдкор" футболчисига кўз тикди  1 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  2 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  0 16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  1 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  3 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  10 14:50"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳимоячиси учун "Тоттенхэм" билан рақобатлашмоқда  0

Педру Морейра: "Фақатгина ишлашда давом этишимиз керак" Янгиликлар

Педру Морейра: "Фақатгина ишлашда давом этишимиз керак"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Педру Морейра ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз ўйинни жуда яхши бошладик. Ўйин давомида кўплаб вазиятларга эга бўлдик ва устунлик қилдик. Ўтган ҳафта йўлга қўйган хатоларимизни кўриб чиққандик. Тўғрилашимиз керак бўлган муаммолар бор, уларни имкон қадар тезроқ ҳал этишимиз керак. Кичик хатолар сабабли бугунги учрашувда мағлуб бўлдик" - дея фикр билдирди португалиялик мутахассис ўйин ҳақида.

- "Пахтакор" ОЧЛда ўзидан кучли бўлган жамоаларни ҳимоявий ўйин ва тезкор қарши ҳужумларга таянган ҳолда мағлуб этди. "Пахтакор" кўпроқ ҳужум қилиши ва тўпга эгалик қилиши керак бўлган ўйинларда эса жамоа мағлуб бўлди. Масалан, ОКМК ва "Динамо" жамоангиз билан тўқнаш келганда кўпроқ ҳимояланишди. "Пахтакор" ростдан ҳужумкор ўйин намойиш этишда қийналмоқдами?

- Суперлига энди бошланди. Бизни олдинда узун йўл кутиб турибди ва биз барча қийинчиликларга тайёр бўлишимиз керак. Хатоларимиз устида ишлашимиз керак. Ҳужумда ҳам тезроқ ҳаракат қилишимиз керак. Имкониятларимиздан яхшироқ фойдаланишимиз керак. Сўнгги икки учрашувда рақибларимиз тезкор қарши ҳужумда ўтишди. Биз эса шундай вазиятларга тайёр бўлишимиз керак. Биз ўйин якунига келибгина ҳужумга зўр бердик, аслида эса биринчи дақиқаларданоқ шундай ўйнашимиз керак эди.

- Жамоада бир нечта муаммолар бор дедингиз. Ушбу муаммолар футболчилар мураббийнинг ғоясини тушунмаётганимданми ёки муаммо футболчиларнинг ўзидами?

- Мен барча футболчиларга ишонаман. Биз фақатгина ишлашда давом этишимиз керак. Машғулотларда булар устида ишлашимиз керак. Қайси футболчилар майдонга тушиши, менинг штабим билан муҳокамадан сўнг ҳал бўлади.

- "Пахтакор"нинг услуби доимий ҳужум ва қанот ҳимоячиларининг юқори позицияда ҳаракатланишига асосланган. Уч марказий ҳимоячи услубини синаб кўриш ҳақида ўйлаб кўрмадингизми? Сабаби, иккинчи бўлимда жамоангиз кўп ҳужум қилаётганида, "Динамо" қарши ҳужумларда сон жиҳатдан устунлик қилди. Рақибнинг учта ҳужумчисига қарши бор-йўғи иккита марказий ҳимоячи қолиб кетди. Шу ҳолатларни инобатга олган ҳолда, учта марказий ҳимоячи билан ўйнаб кўриш ҳақида ўйламадингизми?

- Биз ҳар доим рақиб қандай услуб танлаши ҳақида ўйлаймиз. Биз турли хил услубларни синаб кўрамиз. Биз ўйин бошида бироз бошқачароқ ўйнадик, кейинчалик эса уч марказий ҳимоячи услубига ўтиб олдик. Сўнгги дақиқаларда эса ҳужумга кўпроқ эътибор қаратиш учун Жўрақўзиевни майдонга туширдик. Биз Анталияда барча тактик услубларни кўриб чиққанмиз ва керакли вазиятда тактикамизни ўзгартира оламиз.

- "Пахтакор" дастлабки икки учрашувда мағлуб бўлди. Клубдаги келажагингиз ҳақида нима деб ўйлайсиз? Бундай кутилмаган мағлубиятлардан сўнг раҳбарият сизни истеъфога чиқариши ҳам мумкин...

- Мен фақатгина ўз ишим ҳақида ўйлашимиз керак. Ўзингиз кўрдингиз бугун биз ғалаба қозониш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, аммо кичик деталлар ўйин тақдирини ҳал этди. Ўз амбицияларимизга муносиб бўлишимиз керак.



Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика