Педрога яна бир даъвогар пайдо бўлди

5 июн 2020, 09:52
“Челси” футболчиси ватанига қайтишга тайёр.

Қайд этилишича, “Челси” футболчиси Педро ёзда Испанияга қайтишни хоҳламоқда. Футболчи мавсум сўнгида эркин агентга айланади. Педрога асосий даъвогар сифатида “Валенсия” қаралмоқда. Футболчининг ўзи “Барселона”га қайтишга қарши бўлмасди, бироқ уни Каталонияда кутишмаётганлигини билиб тушуниб турибди. Даъвогарлар орасида “Севилья” ва “Бетис” ҳам бор.

Педро 5 йил ичида “Челси” билан АПЛда чемпион бўлди, Англия Кубоги ва Европа Лигасида ғолиб чиқди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Daily Star