Педро Леон: "Реал"да пасайиш кузатилмоқда, аммо уларнинг муаммоларини кўпиртириб юборишяпти"

Aslanov Jasurbek
3 окт 2016, 18:45
"Реал" собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Эйбар" шарафини ҳимоя қилаётган Педро Леоннинг фикрича, "Қироллик клуби"нинг ишлари юришиб кетади.

Зинедин Зидан шогирдлари "Эйбар"га қарши баҳсда 1:1 ҳисобини қайд этиб, 1 очко ишлашди.

"Биз "Реал" ва "Барселона"нинг инқирозларига ўрганмаганмиз. Ҳа, "Реал"да пасайиш кузатилмоқда, аммо уларнинг муаммоларини кўпиртириб юборишмоқда. Биз "Сантяьго Бернабеу"да ижобий натижага умид қилмаган эдик, чунки бу жуда қийин вазифа. Лекин бунга эришдик" - дейди Леон.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cope