

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Педрининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган, аммо битимда шартноманинг клуб томонидан икки мавсумга узайтирилиши мумкинлиги борасида банд бор.
18 ёшли Педри "Барселона"нинг биринчи жамоасида 55та ўйин ўтказди. Ярим ҳимоячи уларда 4та гол ва 6та ассист қайд этди.



