Пайет "Вест Хэм"дан кетиши мумкин
10 дек 2016 19:55
Янгиликлар
Пайет "Вест Хэм"дан кетиши мумкин
Англиянинг "Вест Хэм" клуби ярим ҳимоячиси ёзда бошқа жамоага ўтиш эҳтимоли бор.
Агарда "Вест Хэм" АПЛда қолиш вазифасини бажара олмаса, унда Димитри Пайет 15 миллион фунт стерлинг эвазига бошқа клубга ўтиши мумкин.
Бу футболчининг шартномасида алоҳида кўрсатилган.
"Вест Хэм" клуби эса Пайетга янги шартнома таклиф қилмоқда ва музокаралар ўтказилмоқда.
Айни пайтда Пайет "Вест Хэм"да энг кўп маош оладиган футболчи саналади. Франция терма жамоаси футболчисининг маоши ҳафтасига 125 минг фунт стерлингни ташкил этади.
Фикрлар