UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  5 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  15 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  1 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  4 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  7 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  0 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  101 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  1 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  28 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  2 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  26

"Пахтакор"нинг ёшларига харидорлар бор Янгиликлар

"Пахтакор"нинг ёшларига харидорлар бор

Футболчиларни етиштириш борасида юртимизда бошқа клубларга нисбатан анча фаол бўлган Тошкент "Пахтакор" жамоаси ихтиёрида бугунги кунда кўплаб ёш, истеъдодли футболчилар бор десак муболаға бўлмайди.
Бу йил биринчи лигада иштирок этган фарм-клуб "Пахтакор-2" таркибида асосан ёшлар ҳаракат қилишгани ҳам айни ҳақиқатдир. Шунга қарамай ўртача 18-19 ёшли футболчилардан ташкил топган жамоа ўзи иштирок этаётган лигада кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. 

"Пахтакор-2" жамоасида катта мураббий сифатида ишлаб келаётган Шуҳрат Раҳмонқуловнинг айтишича, жамоа иккинчи босқич ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборган. 21 июлдан машғулотларга киришган жамоанинг таркиби биринчи босқичда иштирок этган таркибга нисбатан бироз ёшартириб юборилди. Боиси футбол академиясидан етишиб чиқаётган ёш ўйинчилар айни пайтда фарм-клубга жалб этилмоқда.

Бунгача "Пахтакор" ёшлар жамоасида ва биринчи лигадаги фарм-клуб сафида ҳаракат қилиб келган футболчиларнинг кўпчилигига эса айни пайтда бошқа клубларидан қизиқиш бўлмоқда. Шу боис катта эхтимол билан жамоа айрим ўйинчиларини бошқа клубларга ижарага бериши кутилмоқда.

Хусусан, Оятулло Муҳиддинов бугунги кунда Нефтчи ёшлар жамоасида шуғулланаётган бўлса, Илҳом Абдуғаниев билан Асилжон Мансуровга "Андижон" ўз сафига қўшиб олишни режалаштираётгани тўғрисида маълумотлар бор. Бундан ташқари ҳимоячи Маъруф Зокиржонов билан ярим ҳимоячи Бобур Абдураҳмонов иккинчи даврани "Оқ-тепа"да ўтказиши кутилмоқда. Шунингдек яна бир қатор ўйинчилар бошқа клубларга ижара асосида ўтиши мумкин.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика