UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  5 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 00:01"Реал" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  13 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  162 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

"Пахтакор"нинг трансфер бозоридаги режалари маълум бўлди Янгиликлар

"Пахтакор"нинг трансфер бозоридаги режалари маълум бўлди

Футбол мухлисларини “Пахтакор”нинг трансфер сиёсати қизиқтирмоқда.

Амалдаги Ўзбекистон чемпиони Сардор Рашидов ва Ҳожимат Эркиновни қўйиб юборар экан, ҳали бирорта ҳам харидни амалга оширмади.

“Championat.asia” мухбири Николай Егоричев “Пахтакор”нинг ёзги трансферлар ойнасидаги режалари ҳамда клуб таркибига қўшилиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида маълумот берди.

"Пахтакор" жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида иштирок этган икки нафар футболчига қизиқиш билдирган. Улардан биринчиси Эрон ёшлар терма жамоасининг марказий ҳимоячиси Саман Фаллах ҳисобланади. Фаллахнинг ҳуқуқларига эга бўлган "Пайкан" клуби футболчи учун ҳаддан юқори маблағ сўраган. Шу билан Саман билан боғлиқ музокаралар якунланди.

Иккинчи ўйинчи - Юито Сузуки. Ушбу футболчига “Пахтакор”дан қизиқиш бўлаётгани тўғрисида “Championat.asia” аввалроқ хабар берганди. Сузукининг айтишича, у Япониядан бошқа мамлакатга кетиш ниятида эмас. Қолаверса, "Симидзу С-Палс" клуби ҳам Юитони қўйиб юбормоқчи эмас.

“Пахтакор” ҳужумини кучайтирадиган вариантларидан бири Илья Шкурин эди. Беларуслик ҳужумчининг ҳуқуқи Москванинг ЦСКА клубига тегишли бўлиб, унинг ўзи Польшанинг "Ракув" клубида ижара асосида тўп тепади. Шкурин Европадан кетишга тайёр эмас ва фаолиятини шу минтақада давом эттириш ниятида.

Финляндиянинг "КуПС" клубида тўп тепаётган Латвия терма жамоаси ҳужумчиси Янис Икауниексга ҳам "шерлар" томонидан қизиқиш бўлди. Бу ҳам барбод бўлган трансферлардан бири саналади. Юқоридаги ўйинчилар бўйича музокаралар тикланиши даргумон.

Ҳозирда икки футболчига бўлган қизиқиш сақланиб қолмоқда - БАТЭдан Яков Филипович ва "Абдиш-Ата" клубидан Кристиан Браузман. Филипович 29 ёшда ва ҳимоя марказида ўйнайди. 2017 йил Яков Хорватия терма жамоаси сафида бир нечта ўйин ўтказди. "Пахтакор" ва БАТЭ ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Келиб чиқиши немис миллатига бориб тақаладиган 18 ёшли Кристиан Браузман Қирғизистонда туғилган ва футбол сабоқларини Туркияда (Эскишехирспор клуби) олган. Браузман Қирғизистон терма жамоасининг Осиё кубоги саралаш босқичидаги ўйинлари орқали “Пахтакор” назарига тушди. Кристиан ҳимоя марказида ҳам, қанотида ҳам ўйнай оладиган мудофаа футболчиси ҳисобланади.

Умуман олганда, “Пахтакор” ёш футболчиларни қўлга киритишни мақсад қилган. Янги спорт директори Максим Шацких қўл остида клубнинг трансфер сиёсати бироз ўзгаради. Бироқ бу “Пахтакор” ёши каттароқ футболчилардан қутулади, дегани эмас. Асосий мақсад — келажакда фойда келтириши мумкин бўлган ёшлар ва терма жамоа футболчиларининг уйғунлигига эришиш. “Пахтакор” осиёлик футболчиларга улкан эътибор қаратмоқда.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика