UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6

"Пахтакор" янги устози футболчилар билан танишди Янгиликлар

"Пахтакор" янги устози футболчилар билан танишди

"Пахтакор"нинг янги бош мураббийи португалиялик мутахассис Педру Моррейра Анталиядаги йиғинда жам бўлган футболчилар билан яқиндан танишди.

Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизмати маълум қилди.

"Биз бу ерга Сизлар билан катта ишни бажариш учун тўпландик. Имкон қадар "Пахтакордаги ўйинларингизни кўриб, сизлар билан танишишга ҳаракат қилдим. Қолган маълумотни машғулот ва ўртоқлик ўйинларида оламиз. Клуб раиси Жаҳонгир Абидовичнинг таклифига кўра, катта мураббийлар жамоаси билан Тошкентда иш бошлайдиган бўлдик. Менинг ва дўстларимнинг мақсади Сизлар билан юқори натижаларга эришиш. Сиз "Пахтакор"сиз, бу клубни ўрганар эканман, ўзбек футболининг устуни эканлигига амин бўлдим. Бундай катта жамоада ишлаш биз учун ҳам шараф", - дейди Морейра.


Хабарингиз бор, жамоамиз негизи сақлаб қолинди. Сергеев ва Башар билан ҳужум чизиғимизнинг сифати ошди. Бу футболчиларнинг барига ишонч билдиришни айнан янги мураббий айтиб ўтган.


"Агар биз барча вазифаларни ўз вақтида бажарадиган бўлсак, ишонинг, биздан кучлиси бўлмайди. Мен бу ерга келиб, Сиз ўрганиб қолган ҳамма нарсани ўзгартириб юбормайман. Қаердадир биз Сизларга, қаердадир, Сиз бизларга мослашасизлар. Футбол жамоавий ўйин, ишимиз ҳам шундай биргаликда бўлиши керак. Йил охирида мана шундай кайфиятда ғалабаларни таҳлил қилиш ҳақида ўйлашимиз керак", - дея бош мураббий туғилган кунини нишонлаётган Улуғбек Ҳошимовни табриклади.


Делегация раҳбари, клуб раиси ўринбосари Дилшод Каримов мураббийни таништирар экан, қуйидаги гапларни айтиб ўтди:


- Биз бир тану, бир жон бўлишимиз керак. Шундагина аҳил оила сифатида шаклланамиз. Бу жуда муҳим. Агар Сиз бир-бирингизни қўллаб-қувватлаб, бир оила бўлинг. Клубимиз раисининг Сизлардан талаб қиладиган ягона нарсаси мухлисларга ёқадиган чиройли ўйин кўрсатиш. Шу ерга "Пахтакор" билан етиб келдингизми, демак Сиз энг зўрларисиз. Буни майдонда исботлашингиз қолди.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика