"Пахтакор" янги либосларини тақдим этди

Tolibjon Qosimov
30 дек 2020
"Пахтакор" жамоаси янги мавсумда ҳам жаҳонга машҳур "adidas" компанияси билан ҳамкорликни давом эттириши ҳақида маълумот берилганди.

“Пахтакор” ва “adidas”: узоқ йиллик муваффақиятли ҳамкорлик

Айни пайтда жамоа футболчилари келаси мавсумда майдонга кийиб тушадиган либослар дизайни аниқ бўлиб улгурди. "Пахтакор" матбуот хизмати берган хабарга кўра, уй либоси сариқ ва кўк йўл-йўл рангда бўлса, иккинчи либос асосан оқ рангда бўлиб, унда кўк ва сариқ ранглар йўл-йўл кўринишда жойлашган.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати