UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  5 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  29 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  6 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  20 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  796 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  3 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  1 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  2 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  2 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  3

“Пахтакор” яна “Ал Айн” билан беллашади Янгиликлар

“Пахтакор” яна “Ал Айн” билан беллашади

2010 йил гуруҳ босқичида “Ал Айн”дан 2 марта устун келган “Пахтакор” БААнинг айни пайтдаги пешқадам клубига қарши муҳим ўйинни ўтказади.
Рақиб сафида машҳур ва юқори савияда ўйнайдиган футболчилар етарлича.

"АЛ АЙН" КЛУБИ
Тўлиқ номи:
"Ал Айн" Спорт ва маданият клуби
Лақаби: "Ал Ваҳда" ("Гуруҳ", "жамоа").
Ташкил этилган вақти: 1968 йил.
Стадиони: “Ҳазза Бин Заид” стадиони, 25500 томошабинга мўлжалланган.
Жамоа раҳбари: Муҳаммад Бин Зайд.
Бош мураббийи: Златко Далич (Босния ва Герцеговина).
Эришган ютуқлари: 11 бор БАА чемпиони (1977, 1981, 1984, 1993, 1998, 2000, 2001, 2003, 2004, 2012, 2013), 6 марта БАА Президенти Кубоги соҳиби (1999, 2001, 2005, 2006, 2009, 2014), Осиё Чемпионлар лигаси ғолиби (2003), Кўрфаз мамлакатлари клублари чемпионати ғолиби (2001), БАА ФФ Кубоги соҳиби (1989, 2005, 2006), БАА Суперкубоги соҳиби (1994, 2003, 2009), "Этисалат Эмирейтс" Кубоги соҳиби (2009).

Ал-Айн шаҳри жамоаси бюджети борасида бемалол Европанинг етакчи жамоалари билан ҳам рақобатлаша оладилар. "Ал Айн" таркибида қанотларда ва майдон марказида юқори тезлик ҳамда яхши техникага эга бўлган футболчилар ҳаракат қилишини билиб олдим. Ҳимоя чизиғи жуда ҳам кучли эмас.

Клуб раҳбарияти инфратузилмани яхшилашга катта эътибор қаратяпти. 9 ёшдан 21 ёшгача бўлган футболчилар учун академия ташкил этилган ва барча ёшдаги жамоалар БАА миллий чемпионатида иштирок этишади. Жамоа 3та стадионга эга. Улардан охирги қурилган “Ҳазза Бин Заид” жаҳон стандартларига мос равишда барпо этилган.
Шу пайтгача "Айн" Чемпионлар лигасида бир бор ғолиб чиққан, яна бир марта финал ва ярим финалга етиб келган. Мухлисларнинг ёдида бўлса керак, "Ал Айн" лиганинг биринчи мавсуми финалида "Бек Теро Сасана"ни икки ўйин натижасига кўра, 2:1 ҳисобида доғда қолдирган. Икки мавсумдан кейин эса финалда Жидданинг "Ал Иттиҳод" жамоасидан 3:5 ҳисобида енгилган. Шунингдек, Осиё клублари чемпионатида 1999 йил Айнликлар учинчи ўринни эгаллашган. Ўтган мавсумда жамоа ярим финалда “Ал Ҳилол”дан енгилганди.

Бош мураббий Златко Далич фаолиятини асосан Хорватия клубларида ўтказиб, мураббийликда аста-секинлик билан ўсишга эришмоқда. Хорватия ва Албания жамоаларидан кейин уни араб мамлакатларига ишга таклиф қилишди. “Ал Ҳилол”да бош мураббийлик қилгач, унга “Ал Айн”дан таклиф тушди. Айни пайтда у жамоани БАА чемпионатида олтин медаллар сари дадил етаклаяпти. “Ал Жазира” билан фарқ 4 очкога етди ва “Айн” эътиборини Чемпионлар лигасига ҳам қаратиши мумкин.



Златко ДАЛИЧ
Туғилган санаси:
26.10.1966
Туғилган жойи: Ливно, Босния
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1983–1986 “Хайдук”, 1986–1987 “Динамо” Винковци, 1988–1991 “Велез Мостар”, 1992–1996 “Вартекс”, 1996–1998 “Хайдук”, 1998–2000 “Вартекс”.
Бошқарган жамоалари: 2005–2007 “Вартекс”, 2006-2011 Хорватия U-21 терма жамоаси (ёрдамчи), 2007–2008 “Риека”, 2008–2009 “Динамо” Тирана, 2009–2010 “Славен”, 2010–2012 “Ал Файсали”, 2012–2013 “Ал Ҳилол” (2-жамоа), 2013 “Ал Ҳилол”, 2014 йилдан “Ал Айн”да.
Эришган ютуқлари: Саудия шаҳзода Кубоги соҳиби-2013, БАА Президенти Кубоги соҳиби-2014.

“Ал Айн” таркиб ва ўйин савияси бўйича ҳозир минтақамизда энг кучли уч жамоадан биридир. Ҳаммаси бу клубнинг ОЧЛга қанчалик жиддий муносабатда бўлишида. БАА терма жамоасида асосий ишни бажараётган Умар ва Муҳаммад Абдулраҳмон каби маҳаллий юлдузлар, Мирослав Стох, Ли Мюн Жи, Асамоа Гьян ҳамда Жирес Экоко сингари легионерларга эга. Стох деярли ҳар ўйинда голли пас оширади, Гьян эса жамоа учун 104 учрашувда 113 тўп киритди. У жаҳон чемпионатида Германия терма жамоаси дарвозасини ишғол қилганди.



Дарвозабонлар
12. Волид Салим
17. Холид Иса
22. Маҳмуд Алмас
40. Муҳаммад Санда

Ҳимоячилар
5. Исмоил Аҳмад
15. Ҳолид Абдулраҳмон
19. Моҳаннад Салим
21. Фавзи Фаёз
23. Муҳаммад Аҳмад
37. Рашид Муҳайир
38. Саид Мусаббеҳ
44. Фарис Жума
49. Салим Жума
50. Муҳаммад Фаёз
77. Муҳаммад Фавзи

Ярим ҳимоячилар
8. Рашид Иса
9. Жирес Кембо Экоко (Франция)
10. Умар Абдулраҳмон
14. Сауд Мусаббеҳ
16. Муҳаммад Абдулраҳмон
18. Иброҳим Диаки
20. Ҳилол Саид
24. Аҳмад Барман
29. Ли Мюн Жу (Жанубий Корея)
43. Райан Яслам
99. Мирослав Стох (Словакия)

Ҳужумчилар
3. Асамоа Гьян (Гана)
11. Саид Хатири
13. Халифа Рашид
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика