UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  1 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  7 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  24 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  19 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  12 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3

“Пахтакор” ва “Бунёдкор”ни БАА ҳамда Қатарда қўллаб-қувватлашни истаганлар диққатига! Янгиликлар

“Пахтакор” ва “Бунёдкор”ни БАА ҳамда Қатарда қўллаб-қувватлашни истаганлар диққатига!

Ҳурматли “Пахтакор” ҳамда “Бунёдкор” жамоаси мухлислари!
Сизлар учун Ўзбекистон футбол мухлислар клуби ва дунёга машҳур "BCD TRAVEL" (Голландия) сайёҳлик компаниясининг Ўзбекистондаги бўлими билан ҳамкорликда ажойиб сафар ташкил қилмоқда.

5-11 апрель кунлари БАА ва Қатар мамлакатларида ўз жамоангизни стадиондан туриб тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлашингиз мумкин!

5,6,7 апрель кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар.

Сафар давомида Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ учрашуви доирасидаги “Ал-Айн” – “Пахтакор” ўйини, 8-11 апрель кунлари эса 2022 йилги Жаҳон Чемпионати мезбони Қатар мамлакатининг пойтахти Доха шаҳрига сафар ва бугунги кунда Қатар Юлдузлар лигаси пешқадами
“Лахвия” жамоасига қарши Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси баҳсида ватанимиз жамоасини қўллаб-қувватлаймиз!

Сафар давомида футбол учрашувларидан ташқари БАА ва Қатар мамлакатларининг эътиборга молик, қизиқарли ҳамда тарихий жойларига саёҳатлар уюштирилади.

Сафарга бориш учун аввало паспортингиз биомeтрик бўлиши ҳамда унда хорижга чиқиш ҳуқуқини берувчи ОВИР визаси бўлиши шарт.
 
Сафарнинг умумий нархи 6.000.000 сўм. Бу суммага авиачипта, меҳмонҳона, транспорт ва бошқа барча харажатлар киритилган. Бошқа ҳеч қандай қўшимча тўловлар йўқ.

Барча маълумотларни +998901759001 ва +998903585050 рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда олишингиз мумкин. (соат 10:00дан 19:00гача)
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика