"Пахтакор" ва "Бунёдкор" хотира турнири финалида ўйнайди

Narzulla Saydullayev
3 май 2018, 23:02
Шу кунларда "Пахтакор" жамоаси собиқ футболчилари хотирасига бағишланган мусобақа ўтказилмоқда.

2003 йилда таваллуд топган ёш футболчилар ўртасида Борис Петухов, Равшан Юнусов, Зафар Расулов ва Виктор Варюхин хотирасига бағишлаб ўтказилаётган 1-Республика турнирида 12 жамоа ғолиблик учун курашга киришганди. Бугун финалчилар номи маълум бўлди. Ўз гуруҳларида пешқадам бўлган 4 жамоа ярим финалда майдонга тушишди. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" тарбияланувчилари ҳал қилувчи беллашувда 4 май куни "Чилонзор" стадионида соат 10:30да тўқнаш келишади.

Ярим финал
"Пахтакор" - "Бухоро" - 7:0
БЎСМ-16 - "Бунёдкор" - 0:3


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz