"Пахтакор" U-19 мураббийи Бобир Абдураҳмонов: "Навбатдаги мақсад учинчи совринни қўлга киритиш"
03 ноя 2024 12:01
Янгиликлар
"Пахтакор" U-19 мураббийи Бобир Абдураҳмонов: "Навбатдаги мақсад учинчи совринни қўлга киритиш"
U-19 чемпионатида ғолиб чиққан "Пахтакор" U-19 мураббийи Бобир Абдураҳмонов "Бунёдкор"га қарши финал учрашувидан сўнг фикрларини билдирди.
"Таассуротларни сўз билан айтиб бўлмайди. Бу чемпионатда илк бор ғолиб чиқишимиз. Янада кучлироқ ишлашда давом этишимиз керак. Меҳнат қилиб ғолибликни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.
"Бунёдкор" кучли жамоа. Дерби қандай ёш тоифасида бўлса ҳам дерби ҳисобланади. Биринчи бўлимдан сўнг йигитларга керакли кўрсатмаларни бердик. Тошкент шаҳар чемпионатида ғолиб чиққан эдик, энди Республика турнири бошланади. Мақсадимиз учинчи совринни қўлга киритиш",- дейди Бобир Абдураҳмонов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар