UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

"Пахтакор" - "Тракторсози". Ўйинга оид маълумотлар Янгиликлар

"Пахтакор" - "Тракторсози". Ўйинга оид маълумотлар

15 март, сешанба куни "Пахтакор" ОЧЛнинг 3-турида "Тракторсози"ни қабул қилади.

Тайёргарлик

Олий лигада "Қўқон-1912" устидан эришилган ғалабадан кейин жамоамиз Қибрайда машғулотларни давом эттирди. Мураббийлар штаби футболчиларни ўйинга яхши тайёрлаш учун имкон қадар ҳаракат қилмоқда. Даврон Ҳошимов дисквалификация сабабли беллашувни тказиб юборади.

"Тракторсози" эса Эрон чемпионатининг охирги турида "Фулад"дан 3:2 ҳисобида устун келди. Кеча Тошкентга етиб келган табризликлар биринчи машғулотни ўтказишди.

Қарама-қаршилик

Бу жамоалар ҳозирча ўзаро тўқнаш келмаган. "Пахтакор" Эрон клубларига қарши 13 бор майдонга тушиб, 9 ғалаба, 1 дуранг ва 3 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати - 21:13, жамоамиз фойдасига. Эрон жамоалари билан "Пахтакор" муваффақиятли ўйнаб келмоқда.

Ўйин расмийлари

Беллашувни кореялик Ким Дон Жин бошқаради. У "Пахтакор" иштирокидаги икки учрашувда ҳакамлик қилган. 2009 йил Саудия Арабистонида "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"га қарши баҳсларда жамоамиз имкониятни бой берган. ОФКнинг учрашув учун расмийлари билан танишинг.
 
"ПАХТАКОР" - "ТРАКТОРСОЗИ"
Ҳакамлар:
Ким Дон Жин, Парк Сан Жун, Ли Жун Мин (ҳаммаси Жанубий Корея), Рисбек Шекербеков (Қирғизистон).
Ҳакамлар назоратчиси: Жассим Ал Ҳаил (Қатар).
Комиссар: Аоки Кацуфуми (Япония).

Учрашув

Беллашув 15 март, сешанба куни "Пахтакор" стадионида соат 17:00да бошланади. Чипталар "Пахтакор" стадиони кассаларида 7 ва 20 минг сўмдан сотилмоқда. ОЧЛнинг муҳим ўйинида жамоамизни қўллаб-қувватланг!

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика