UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  1 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  9 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  9 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  37 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  519 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  1 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0

“Пахтакор”: “Трактор Сози” билан ҳал қилувчи ўйинлар Янгиликлар

“Пахтакор”: “Трактор Сози” билан ҳал қилувчи ўйинлар

Ўтган мавсум “Насаф”га қарши бир гуруҳда кураш олиб борган “Трактор Сози” жамоаси энди “Пахтакор” билан 3 ва 4-турларда тўқнаш келади.

Ўзбекистон ва Эрон клублари ўртасидаги беллашувларни Тошкентда учрашув очиб беради.

Табризликлар гуруҳда кетма-кет 2 ғалабага эришгач, пешқадам бўлиб олишди. Шунинг учун бу жамоа билан ўйинлар “Пахтакор”нинг гуруҳдаги ҳолатини аниқлашга ёрдам беради. Чемпионимиз камида 4 очкога эришмаган тақдирда қийин аҳволга тушиб қолиши мумкин.

Озарбайжон миллатига мансуб аҳоли истиқомат қиладиган Табриз шаҳрида футболга эътибор кучли. Мавсум мобайнида “Трактор Сози”нинг 80 минг мухлисга мўлжалланган стадиони 4-5 марта деярли тўлади. Охирги икки мавсумда клуб ОЧЛда иштирок этиб келмоқда. 

Жамоа сафида асосан маҳаллий футболчилар ўйнашади. Улар кўпроқ эътиборни академия тарбияланувчиларига қаратишга уринишяпти. Легионерлардан бразилиялик Карлос Кардосо ва Аугусто Сезар, филиппинлик Иан Рэмзи ҳамда сенегаллик ҳужумчи Алойс Нонг бор. Кардосо ҳимоя, Сезар эса ярим ҳимояда ўйнайди. Рэмзи ҳам ўрта чизиқда тўп тепади. Нонг эса Эроннинг бир қатор клубларида ҳаракат қилган. Чемпионлар лигасида у жамоаларимизга қарши майдонга тушиб улгурган.

“Трактор Cози” айни пайтда турнир жадвалида ўрта поғоналарда бормоқда, лекин кучли учликдан ўрин эгаллаш учун имконияти мавжуд. “Ал Жазира”ни уйда ва сафарда доғда қолдирган табризликлар Чемпионлар лигасида гуруҳ пешқадамига айланишган.


“ТРАКТОР СОЗИ” ФУТБОЛ КЛУБИ

Лақаби: “қизил бўрилар”

Ташкил этилган вақти: 1970

Стадиони: “Шаҳанд”, 70 минг томошабинга мўлжалланган

Эгаси: Эрон трактор саноати компанияси

Бошқарувчиси: Саид Аббоси

Бош мураббийи: Ардашер Галенои

Соврини: Ҳазфи Кубоги соҳиби (2014).

Жамоага ўтган йилдан буён эронлик машҳур мураббий Ардашер (Амир) Галенои бошчилик қилиб келмоқда. У “Истиқлол” ва миллий терма жамоадаги фаолияти билан танилган. Унинг қўл остида ўйнашни Эрондаги аксарият футболчилар орзу қилишади. Ўйинчиларни руҳий тайёрлашда ушбу мутахассисда муаммо деярли учрамайди.

ОЧЛдаги дастлабки икки ўйинда “Трактор Сози” жамоавий футбол намойиш қилди. Уйда рақиб тўлиқ таслим этилган бўлса, меҳмонда шиддатли кечган беллашувда ягона гол ёрдамида ўйин тақдири ҳал қилинди.

Ардашер ГАЛЕНОИ

Туғилган санаси: 21.11.1963

Туғилган жойи: Теҳрон, Эрон

Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари: 1981–1982 “Рах Ахан”, 1982–1987 “Шаҳин”, 1987–1988 “Ал Садд”, 1989–1997 “Истиқлол”.

Эрон терма жамоасида 1985–1996 йилларда 20 ўйинда 1 гол урган.

Бошқарган жамоалари: 1999–2000 “Кешоварз”, 2001–2002 “Барқ”, 2002 “Истиқлол”, 2002–2003 “Истиқлол Ахваз”, 2003–2006 “Истиқлол”, 2006–2007 Эрон терма жамоаси, 2008 “Мес”, 2008–2009 “Истиқлол”, 2009–2011“Сепахан”, 2011–2012 “Трактор Сози”, 2012–2015 “Истиқлол”, 2015 йилдан “Трактор Сози”да.

Маҳаллий футболчилардан иборат таркибни шакллантиришга клуб раҳбарияти эътибор қаратмоқда. Уларга тажрибаси билан ёрдам бериши учун легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланилган. Таркибда машҳур номлар йўқ, аммо жамоавий ўйин Табриз жамоасининг асосий қуроли саналади.

Дарвозабонлар

1. Акбаришод Муҳаммадризо

44. Фарзин Карусиан

55. Масъуд Ҳемами

Ҳимоячилар

2. Муҳаммад Иранпуриан

3. Шожаи Ҳалилзода

4. Холид Шафий

5. Карлос Кардосо (Бразилия)

25. Ризо Фаражи

40. Али Ҳамуди

88. Фардин Абедини

Ярим ҳимоячилар

6. Сина Ашури

8. Шаҳин Соқиби

10. Суруши Рафий

11. Бахтиёр Раҳмони

15. Аюб Калантари

16. Муҳаммад Пурраҳмат

18. Иан Рэмзи (Филиппин)

19. Аугусто Сезар (Бразилия)

66. Меҳди Киани

77. Саид Ножеҳдеҳ

90. Меҳди Шарифи

Ҳужумчилар

24. Фарзад Ҳатами

27. Алойс Нонг (Сенегал)

32. Меҳран Қурбонпур


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика