UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  0 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  4 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  44 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

"Пахтакор" титул ҳомийлигига танлов эълон қилинди Янгиликлар

"Пахтакор" титул ҳомийлигига танлов эълон қилинди

Теглар :  Пахтакор
"Пахтакор" футбол клуби титул ҳомийлиги учун танлов эълон қилади.

Ўзбекистоннинг энг кўп совринларни қўлга киритган ва машҳур жамоаси либоси, стадиони ва расмий ҳудудларида бизнеси ва хизматларини реклама қилишни хоҳлаган компанияларни ҳамкорликка чорлайди. Бунда сизнинг рекламангиз нафақат Ўзбекистон, балки МДҲ давлатлари ва бутун Осиё бўйлаб тарқалади. Жамоа Чемпионлар Лигасининг деярли мунтазам иштирокчиси саналади. Бизнесингизни ривожлантириш Ўзбекистон ва халқаро бозорни реклама билан қамраб олиш сизга асқотиши табиий. Қолаверса, стадион таблоси ва электрон реклама баннерлари жойида ҳам бу тарғибот амалга оширилади. "Пахтакор" иштирокидаги ўйинлар Ўзбекистон ва Осиё давлатларида тўғридан-тўғри кўрсатиб борилиши эса рекламангизни миллионлаб инсонлар кузатиши мумкинлигини билдиради.

"Пахтакор" футбол клуби титул ҳомийсига айланиш истагидаги талабгорлар компанияси ҳақида маълумотни info@pakhtakor.uz электрон почтасига жўнатишлари мумкин. Клуб ўз бизнес таклифини сизга юборади.

"Пахтакор" титул ҳомийсига айланишдек ажойиб имкониятни қўлдан бой берманг. Биз билан юқори чўққилар сари қадам ташланг!

Мурожаат учун телефон: +99890 3510220


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика