UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  0 20:00"Қизилқум" — "Машъал" 1:0 (Матнли транслация)  2 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  30 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  61 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  6 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  66 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  7 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6

"Пахтакор" шов-шувли трансферларга қўл урди Янгиликлар

"Пахтакор" шов-шувли трансферларга қўл урди

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Пахтакор" жамоаси трансфер бозоридаги "қайноқ" харидларни амалга оширди.

Бунга қадар жамоа ўз таркибига ҳимоячи Акром Комилов, ярим ҳимоячи Сардор Собирхўжаевни қўшиб олганди. Шунингдек, клуб "Насаф" билан шартномаси тугаган кипер Санжар Қувватов билан ҳам оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик.

ОЧЛга тараддуд кўраётган "Пахтакор" клуби Ўзбекистон терма жамоасининг бир йўла икки нафар аъзоси саналган футболчиларни ўз сафига қўшиб олишга эришди.

Дастлабки харид тўғридан-тўғри рақиби ва рақобатдоши саналган "Локомотив" тўпурари Марат Бикмаев бўлди. "Темирйўлчилар" билан шартномаси тугаган ҳужумчига "шерлар" қизиқарли таклиф билан чиқишди ва ҳужумчини кўндира олишди. Бикмаев олдида Малайзиядан катта маошли таклиф бўлишига қарамасдан "Пахтакор" собиқ футболчиси ортга қайтаришга эришди.


Иккинчи трансфер биринчисиданда шов-шувлироқ бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси вингери ва "Анжи" футболчиси саналган Достон Ҳамдамов ҳам "Пахтакор" билан келишувга эришди. Янги мавсумдан эътиборан Осиё Кубогида порлаган футболчи фаолиятини "Пахтакор"да давом эттиради.

Шунингдек, клуб шартномаси якунига етган икки нафар аъзоси Жалолиддин Машарипов ва Егор Кримец билан ҳам янги битим имзолади.

Рейтинг: -133   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика