"Пахтакор": Рақибларимиз қандай ҳолатда?
11 дек 2015 12:36
Янгиликлар
"Пахтакор": Рақибларимиз қандай ҳолатда?
Саудия Арабистонининг энг машҳур клуби саналган "Ал Ҳилол" кеча ўз майдонида чемпионатнинг 10-турида "Ал Аҳли"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоа 10 учрашувда 24 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Карлос Эдуардо ва Аилтон тандеми ҳужумда жуда яхши ҳаракат қилмоқда. "Валиаҳд Шаҳзода Кубоги"да "Ҳилол" чорак финалда "Ал Қадасия"ни қабул қилади. Ғалаба қозонган тақдирда ярим финалда "Шабаб"га қарши майдонга чиқади. Яна бир кубок мусобақасида юқори лига вакиллари ҳозирча иштирокларини бошламади. Жамоани грек миллатига мансуб Гиоргос Донис бошқармоқда.
"Тракторсози" эса Эрон чемпионатида 13 турдан кейин 18 очко тўплаб, 9-поғонада бормоқда. Эрон Кубогида жамоа ярим финалда "Истиқлол" билан майдонга тушади. Табриз клубига Амир Галенои бошчилик қилмоқда.
"Ал Жазира" Абел Брага қўл остида мавсумни мувафффақиятсиз ўтказмоқда. Охирги баҳсда "Фужайра"дан 0:4 ҳисобида енгилди. 11 ўйинда 11 очко тўплаган "Жазира" 11-ўринда боряпти. Кубок мусобақаларида ҳозирча иштирокини давом эттирмоқда.
"Садд" кеча чемпионат беллаувида "Райян"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Жезуалдо Феррейра шогирдлари 12 ўйинда 24 очко тўплаб, 2-ўринда боришмоқда. Пешқадам "Райян" 9 очко олдинга ўтиб кетган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар