UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  3 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  9 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0

"Пахтакор": Рақибимиз - "Ал Айн" Янгиликлар

"Пахтакор": Рақибимиз - "Ал Айн"

"Пахтакор" Чемпионлар лигасининг 3-турида БАА чемпионати пешқадами "Ал Айн"ни қабул қилади.

"АЛ АЙН" ФУТБОЛ КЛУБИ

Лақаби: "Ал Ваҳда" ("Гуруҳ", "жамоа").

Ташкил этилган вақти: 1968 йил.

Стадиони: “Ҳазза Бин Заид” стадиони, 25500 томошабинга мўлжалланган.

Жамоа раҳбари: Муҳаммад Бин Зайд.

Бош мураббийи: Златко Далич (Босния ва Герцеговина).

Эришган ютуқлари: 11 бор БАА чемпиони (1977, 1981, 1984, 1993, 1998, 2000, 2001, 2003, 2004, 2012, 2013), 6 марта БАА Президенти Кубоги соҳиби (1999, 2001, 2005, 2006, 2009, 2014), Осиё Чемпионлар лигаси ғолиби (2003), Кўрфаз мамлакатлари клублари чемпионати ғолиби (2001), БАА ФФ Кубоги соҳиби (1989, 2005, 2006), БАА Суперкубоги соҳиби (1994, 2003, 2009), "Этисалат Эмирейтс" Кубоги соҳиби (2009).

Ал-Айн шаҳри жамоаси бюджети борасида бемалол Европанинг етакчи жамоалари билан ҳам рақобатлаша оладилар. "Ал Айн" таркибида қанотларда ва майдон марказида юқори тезлик ҳамда яхши техникага эга бўлган футболчилар ҳаракат қилишади.

Клуб раҳбарияти инфратузилмани яхшилашга катта эътибор қаратяпти. 9 ёшдан 21 ёшгача бўлган футболчилар учун академия ташкил этилган ва барча ёшдаги жамоалар БАА миллий чемпионатида иштирок этишади. Жамоа 3та стадионга эга. Улардан охирги қурилган “Ҳазза Бин Заид” жаҳон стандартларига мос равишда барпо этилган.

Ўтган мавсумда жамоа ярим финалда “Ал Ҳилол”дан енгилганди.

Бош мураббий Златко Далич фаолиятини асосан Хорватия клубларида ўтказиб, мураббийликда аста-секинлик билан ўсишга эришмоқда. Хорватия ва Албания жамоаларидан кейин уни араб мамлакатларига ишга таклиф қилишди. “Ал Ҳилол”да бош мураббийлик қилгач, унга “Ал Айн”дан таклиф тушди. Айни пайтда у жамоани БАА чемпионатида олтин медаллар сари дадил етаклаяпти. “Ал Жазира” билан фарқ 6 очкога етди ва “Айн” эътиборини Чемпионлар лигасига ҳам қаратиши мумкин.

Златко ДАЛИЧ

Туғилган санаси: 26.10.1966

Туғилган жойи: Ливно, Босния

Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари: 1983-1986 “Хайдук”, 1986-1987 “Динамо” Винковци, 1988-1991 “Велез Мостар”, 1992-1996 “Вартекс”, 1996-1998 “Хайдук”, 1998-2000 “Вартекс”.

Бошқарган жамоалари: 2005-2007 “Вартекс”, 2006-2011 Хорватия U-21 терма жамоаси (ёрдамчи), 2007-2008 “Риека”, 2008-2009 “Динамо” Тирана, 2009-2010 “Славен”, 2010-2012 “Ал Файсали”, 2012-2013 “Ал Ҳилол” (2-жамоа), 2013 “Ал Ҳилол”, 2014 йилдан “Ал Айн”да.

Эришган ютуқлари: Саудия шаҳзода Кубоги соҳиби-2013, БАА Президенти Кубоги соҳиби-2014.

“Ал Айн” таркиб ва ўйин савияси бўйича ҳозир минтақамизда энг кучли уч жамоадан биридир. БАА терма жамоасида асосий ишни бажараётган Умар ва Муҳаммад Абдулраҳмон каби маҳаллий юлдузлар, Мирослав Стох, Ли Мюн Жи, Асамоа Гьян ҳамда Жирес Экоко сингари легионерларга эга. Стох деярли ҳар ўйинда голли пас оширади, Гьян эса жамоа учун 104 учрашувда 113 тўп киритди. У жаҳон чемпионатида Германия терма жамоаси дарвозасини ишғол қилганди.

Дарвозабонлар

12. Волид Салим

17. Холид Иса

22. Маҳмуд Алмас

40. Муҳаммад Санда

Ҳимоячилар

5. Исмоил Аҳмад

15. Ҳолид Абдулраҳмон

19. Моҳаннад Салим

21. Фавзи Фаёз

23. Муҳаммад Аҳмад

37. Рашид Муҳайир

38. Саид Мусаббеҳ

44. Фарис Жума

49. Салим Жума

50. Муҳаммад Фаёз

77. Муҳаммад Фавзи

Ярим ҳимоячилар

8. Рашид Иса

9. Жирес Кембо Экоко (Франция)

10. Умар Абдулраҳмон

14. Сауд Мусаббеҳ

16. Муҳаммад Абдулраҳмон

18. Иброҳим Диаки

20. Ҳилол Саид

24. Аҳмад Барман

29. Ли Мюн Жу (Жанубий Корея)

43. Райан Яслам

99. Мирослав Стох (Словакия)

Ҳужумчилар

3. Асамоа Гьян (Гана)

11. Саид Хатири

13. Халифа Рашид

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика