"Пахтакор" Қибрайда машғулотга киришди

Narzulla Saydullayev
8 фев 2021
БАА йиғинидан қайтиб келган "Пахтакор" икки кунлик қисқа танаффусдан кейин янги мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичига киришди.

Қибрайда ўтаётган машғулотларда футболчилар 2021 йилги мавсумга ҳозирликни давом эттиришмоқда. Бугун мураббийлар штаби футболчилар билан икки маҳал машғулот ўтказишди. Ҳожиакбар Алижонов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев ва Ҳожимат Эркинов миллий терма жамоа йиғинига жўнаб кетишди ва 18 февраль куни Тошкентга қайтишади.

Машғулотдан фотосуратларни томоша қилинг.




Реклама




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz