UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  1 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  7 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  20

"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади Янгиликлар

"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади

Пойтахтнинг "Пахтакор" клуби янги дарвозабон билан шартнома тузди.

"Пахтакор" клуби бразилиялик дарвозабон Жонатан Луис билан шартнома имзолади.

У Португалиянинг юқори лигасида 125 та ўйинда майдонга тушган. Сўнгги жамоаси "Риу Аве". Аввалги мавсумда клубининг асосий посбони бўлган. 2023/24 йилги мавсумда жами 29 маротаба асосий таркибда майдонга тушган. Жорий мавсумда асосий таркибдаги сўнгги ўйинини 4 октябрь куни "Фамаликао" (1:1) жамоасига қарши ўтказган. 9 август куни старт олган Португалия чемпионатида "Спортинг"га қарши ўйин билан мавсумни бошлаган.

Бўйи 190 см бўлган дарвозабон 1991 йилда Бразилиянинг Сан-Мигел-ду-Уэсти шаҳрида таваллуд топган. Фаолиятини асосий қисмини Португалиянинг икки лигасида ўтказган. 

"Бугунги кунда "Пахтакор"да икки нафар ёш дарвозабон бор. Жонатан Луис каби статистикага эга посбонларни ҳар доим ҳам чемпионатимизда кўравермаймиз. Бежизга дарвозабон ярим жамоа дейилмайди. У жамоамизда соғлом рақобат ярата олади деб ўйлайман. Бу Назаров ва Шевченко учун ҳам катта мактаб бўлиши керак. Чунки "Пахтакор"нинг келажаги айнан шу икки посбонда деб биламан. Олдимизда таркибни кучайтириш бўйича яна бир икки футболчилар турибди. Ўтказган икки ўйинимиздан келиб чиқсам Педро Морейранинг муносабати менга ёқди, у ёшлар билан тажрибали футболчиларни бир таркибда жам қила оляпти", - дейди клуб раисининг ўринбосари Дилшод Каримов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика