"Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг яхши футзалчиси ва яна 5 нафар ўйинчини ўз сафига қўшиб олди
12 мар 2020 16:38
Янгиликлар
"Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг яхши футзалчиси ва яна 5 нафар ўйинчини ўз сафига қўшиб олди
Олий лига 1-тур учрашувларига Фарғона шаҳри мезбонлик қилмоқда.
Ўтган йилги мавсумда кумуш медалларни қўлга киритган "Пахтакор" жамоаси ўз таркибини сезиларли даражада кучайтириб олди. Бу йилдан жамоани Шуҳрат Тошмедов бошқармоқда. "Шерлар" Ўзбекистоннинг ўтган йилги энг яхши футзалчиси Акбар Усмоновни ўз таркибларига қўшиб олишди. Маълумот учун, Акбар футзалга айнан "Пахтакор" таркибида кириб келган.

Шунингдек, пойтахтликлар АГМКнинг асосий ўйинчиларидан яна бири Машраб Одилов, ўтган мавсум "Насаф"да порлаган ва терма жамоадан чақирув олган Суннатилла Жўраев, тажрибали ўйинчи Константин Свиридов ("Максам-Чирчиқ"дан), "Металлург"дан эса Шерзод Мустафоев ҳамда Алишер Ибрагимовларни ўз сафларига қўшиб олишди. Кўриниб турибди, "Пахтакор" футзал жамоаси бу йил ўз олдига чемпионликни мақсад қилиб қўйган.

Футзал бўйича XXIV Ўзбекистон чемпионати 1-тури доирасида "Пахтакор" учта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Биринчи кун "Насаф" дарвозасига жавобсиз учта тўп киритилган, иккинчи кун "Бунёдкор" 5:3 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, кеча ўтказилган учинчи кунда "Максам-Чирчиқ" таслим этилган - 4:2.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Олмалиқнинг АГМК жамоаси ҳисобланади. Олмалиқликлар кетма-кет 5 бор мамлакат чемпиони бўлишни уддалаб келишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар