UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  0 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  9 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  3 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  30 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  3 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  13 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  8

"Пахтакор" Осиё чемпионларини тақдирлади Янгиликлар

"Пахтакор" Осиё чемпионларини тақдирлади

Тошкентнинг Пахтакор клуби Хитой бўлиб ўтган U23 Осиё чемпионатида ғолиб бўлган Ўзбекистон терма жамоасини тақдирлади.

Бу ҳақда "шерлар" расмий сайти хабар берди.

"Пахтакор" стадиони мажлислар залида бўлиб ўтган маросимда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси Президенти, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ЎФА Ижроқўм аъзоси, “Пахтакор” ФК президенти Бобур Шодиев, чет эл иштирокидаги SFI Management Group МЧЖ бош директори Улуғбек Муҳамедов, "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе, Ўзбекистон футбол ассоциацияси масъуллари, футболчилар ва мураббийлар иштирок этишди.

Осиё чемпионатида Ватанимиз номини юксакларга кўтарган ва мазмунли ўйин намойиш қилиб, Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлган футболчилар ва мураббийларга “Пахтакор” ФК президенти Бобур Шодиев томонидан пул мукофотлари топширилди.

"Пахтакор" футбол клуби ўзбек футболи йўлида катта меҳнат қилаётган инсонларни ҳамиша ҳурмат қилади ва уларни қадрлайди - дейилади Тошкент клуби сайти берган хабарда.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика