

Олий лигада жамоалар барча мавсумларда иштирок этиб келишади ва ҳозирга қадар 52 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "Шерлар" тарафида. 34 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 12 марта имкониятни бой берган. "Навбаҳор" дарвозасига 91 гол урилиб, 39 тўп ўтказиб юборилган.
Тошкентдаги учрашувларнинг 23тасида жамоамиз ғалаба қозониб, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. “Пахтакор” ўз майдонида охирги 20 ўйиннинг ҳаммасида ютуққа эришган.
Ўзаро ўйинлар тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 7:0 ҳисоби жамоаларнинг Тошкентда 2009 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" меҳмонларни ўта йирик ҳисобда доғда қолдирган.



