UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  2 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  3 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  1 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  1 13:11Хвича "Реал"га қарши ўйин олдидан: "ПСЖ уларнинг барча футболчиларини ҳурмат қилиши керак"  2 12:48Энрике клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали олдидан: "Реал"ни таҳлил қилиш қийин – тактик жиҳатдан бу янги жамоа"  8 12:33"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси  17 11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  11 11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  9 10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  7 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  3 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  9 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  6

“Пахтакор” - “Металлург”: “Металлург” сафардаги илк ғалабасини бугун нишонлайдими? Янгиликлар

“Пахтакор” - “Металлург”: “Металлург” сафардаги илк ғалабасини бугун нишонлайдими?

Бу йилги миллий чемпионатимиз Бекободнинг “Металлург” жамоаси учун яхши бошланмади.
Рустам Мирсодиқов шогирдлари чемпионат бошида кетма-кет тўрт бор мағлуб бўлишди. Жамоа уч марта сафарда ва бир бор уйда ютқазиб қўйди. Кейинчалик тез орада ўзига келиб олган жамоа кетма-кет тўрт учрашувда мағлубият нималигини билмади: уч ғалаба ва бир дуранг. Умуман олганда, “Металлург” шу пайтгача бешта сафарда ўйнаб, биттасида дуанг қайд этди ва тўртта беллашувда имкониятни бой берди.

Бугун эса бекободликлар Тошкентда “Пахтакор” меҳмони бўлишади. “Пахтакор” - чемпионлик учун курашаётган жамоа. Бу жамоа ўз уйида “Локомотив” билан дуранг ўйнади ва бошқа рақибларини мағлубиятга учратди. Лекин “Пахтакор” олий лиганинг охирги тўртта баҳсидан фақат биттасида ғалаба қозонди.  Айни пайтда “Пахтакор” 24 очко билан 2-ўринда, “Металлург” эса 13 очко билан 6-ўринда бормоқда.

“Пахтакор” ўз уйида ҳозирча 6та гол урди. Бу кўрсаткич “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Олмалиқ” ва ҳатто “Металлург” билан таққослаганда ҳам бирмунча паст деганидир. Айтиб ўтганимиздек, “Металлург” шу вақтгача сафарда бешта ўйин ўтказиб, бирортасида ҳам ғалаба қозона олмади. Эҳтимол, жамоанинг илк ғалабаси бугунги баҳсда қайд этилар. Албатта, куч ва имконият борасида “Пахтакор” анча устун, лекин бу – футбол, олдиндан бир нарса дейиш қийин.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика