"Пахтакор": Жамоамиз машғулотларга қайтди

Narzulla Saydullayev
11 июл 2016
Жума куни тиббий кўрикдан ўтган футболчилар иккинчи даврага тайёргарлик кўришни бошлашди.

8 нафар ўйинчи миллий терма жамоага жалб этилган ва улар 25 июлда клуб ихтиёрига қайтишади. Қибрайда тайёргарликка киришган "Пахтакор" уч назорат учрашуви ўтказади. 16 июлда "Шўртан", 23 июль куни "Нефтчи" ва 28 июлда "Олмалиқ"қа қарши баҳслар Қибрайдаги база майдонида бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz