

"Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувининг танаффус пайтида яқиндагина Россияда ўтказилган меҳрибонлик уйлари ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. "Пахтакор" афсонаси Биродар Абдураимов ва спорт директори Жаъфар Ирисметов чемпионларга "Пахтакор" совғаларини тақдим этишди.
Шунингдек, ўйин давомида стадионга келган мухлисларга ифторлик учун озиқ-овқатлар тарқатилди ва стадионда намоз ўқиб олишлари учун шароитлар яратилди.





