UZ

Сўнгги янгиликлар

08:22"Наполи" ва "Манчестер Юнайтед" Гарначонинг нархи борасида келиша олмаяпти  0 07:58"Челси" ва "Арсенал" 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 07:32"Валенсия" Ансу Фатини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 07:05Антони Ла Лига клубига ўтишга яқин  1 02:59Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Хетафе"ни мағлуб эта олмади  84 02:41А Серия. Лукакунинг 78-дақиқада урган голи "Наполи"га "Аталанта"га қарши Бергамодаги ўйинда ғалабани тақдим этди  2 01:20Деле Алли А Серия клубига ўтади  0 00:55Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Боруссия Мёнхенгладбах"га 3та гол урди  0 00:33АПЛ. Салибасиз "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди  13 00:04А Серия. "Ювентус" "Милан"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  3 23:40Расман: "Қизилқум" "Насаф" собиқ легионерини трансфер қилди  6 23:29Лига 1. ПСЖ Ҳусановсиз қолган "Ланс" устидан иродали ғалабага эришди  4 23:10Бундеслига. "Бавария" ва "Вольфсбург" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, "Лейпциг" камбэк сабаб ғалабани қўлдан чиқарди  1 22:39Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 22:22Ла Лига. Гризманн 90-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади ва "Атлетико" "Леганес"га мағлуб бўлди, жамоа бунгача барча мусобақаларда 15та ўйинда ғалаба қозонганди  23

"Пахтакор": Илмий услубий гуруҳ фаолияти ҳақида Янгиликлар

"Пахтакор": Илмий услубий гуруҳ фаолияти ҳақида

“Пахтакор” жамоасида фаолият кўрсатаётган илмий услубий гуруҳнинг ҳам жамоа ғалабаларига қўшган ҳиссаси катта.
Ушбу гуруҳда мураббий ва бўлим бошлиғи Григорий Колосовский ва ходим Фарҳод Абдуқодиров ишлаб келмоқда. Ҳар икки мутахассис бўлим фаолияти тўғрисида саволларга жавоб қайтарди.

Гуруҳ қандай ишларни бажаради?

Илмий услубий гуруҳ жамоамизда бир неча йиллардан буён фаолият юритиб келмоқда. Бундай гуруҳлар ҳозирда мамлакатимизда саноқли клублардагина мавжуд. Жамоамизга Самвел Вячеславович менежер этиб тайёрлангандан сўнг гуруҳимиз иш жараёни тубдан ўзгарди, ишимизга бўлган талаб кучайди, шароитларимиз эса яхшиланди. У нафақат ишимизга бўлган талабни оширди, балки ҳаётда кучли инсон бўлиш ва доимо олға интилишни ўргатди.

Йил бошида замонавий талабларига жавоб берадиган “Polar” бренди ишлаб чиқарган мослама харид қилинди. У машғулотлар давомида футболчиларга берилаётган юкламани назорат қилишга имкон беради. Энди машғулот пайтида ҳар бир футболчининг юрак фаолияти ва соғлиғи, жисмоний ҳолатини назорат қилиш учун тўлиқ имконият пайдо бўлди. Мисол учун, бирор футболчи катта юкламали машғулотга тайёр эмас бўлса, буни биз ушбу мосламаларимиз орқали аниқлаб, жамоа шифокори билан таҳлил қилиб, жамоа менежерига тақдим қиламиз. Бундай маълумотлар футболчиларимизнинг машғулот вақтида зўриқиши ва кутилмаган жароҳатлар олишини маълум миқдорда олдини олади.

Кейинги йилдан эса футболчилар танасидаги ёғ ва мушак миқдорини, жисмоний қувватини ўлчаб аниқловчи махсус мосламалар сотиб олишни режага киритганмиз. Замонавий футболда, айниқса, Европанинг кучли клубларида ўйинчилар ўз спорт формаси ва вазнини назорат қилиш учун шундай текширувларни давомий тарзда олиб боришади. Афсуски, бизнинг кўплаб клубларда футболчи организмига бундай ёндашувлар тадбиқ қилинмаган.

Рақибларни ўрганиш ҳақида

Рақибларни бевосита уларнинг ўйинлари пайти стадионнинг ўзида кузатамиз ва жамоавий техник-тактик ҳаракатлари, умуман рақиб жамоанинг барча хислатларини, хар бир футболчининг кучли ва кучсиз томонларини мураббийларга тақдим этамиз.

Машғулот жараёнлари қандай ўтди?

Умуман олганда менежеримиз шундай шахски, у хеч қачон ўрганишдан ва замонавий кўникмаларни ўзлаштиришдан чарчамайди. 2014 йил бошидан машғулот жараёни ва футболчиларга бўлган талаб тубдан ўзгарди. Илмий услубий гуруҳ бошлиғи Григорий Колосовский Туркия мамлакатидаги илк йиғинданоқ Россия ва Европанинг номдор клублари билан алоқалар ўрнатиб, машғулот жараёнлари ва услубларни ўрганиб, бошқалар билан тажриба алмашишга жиддий бел боғлади. Умуман олганда, машғулотларимиз жуда қизиқарли, маълум режа ва тартиб асосида ўта бошлади. Бунинг учун бутун жамоа бир ёқадан бош чиқариб тинмай ишлади. Бунинг натижаси қандай бўлганига мухлисларимиз мавсум охирида гувоҳ бўлишди. Ҳали фаолиятимизни янада такомиллаштиришга ҳаракат қиламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика