UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  96 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Пахтакор": Футболчиларимиз позициялари бўйича етакчилар сафида Янгиликлар

"Пахтакор": Футболчиларимиз позициялари бўйича етакчилар сафида

"Пахтакор"нинг чемпионлик мавсумида бир қатор футболчилар олий лига етакчилари қаторидан ўрин олишди.

Жумладан, дарвозабон Александр Лобанов мавсум давомида 13 бор қуруқ ўйин ўтказиб, бу борада Мурод Зуҳуров билан энги яхши посбонларга айланишди. Лобанов 2 марта пенальтини қайтариб, "Сўғдиёна" вакили Михаил Спиридонов билан бир хил натижа қайд этди.

Ҳимоячи Аднан Ораховац мавсум давомида 3 гол уриб, ҳимоячилар орасида 3-натижа соҳибига айланди. 6 марта голли пас берган Аднан амплуадошлари ичида энг яхши натижага эришди. Гол+пас тизими бўйича 9 очко тўплаган Ораховац олий лига ҳимоячилари ўртасида етакчига айланди. Марказий ҳимояда ҳаракат қиладиган футболчи учун бу ажойиб натижа саналади.

Станислав Андреев ярим ҳимоячилар ичида 8та гол уриб, сермаҳсуллик бобида яхши натижани қўлга киритди. Яна 8 марта голли тўп оширишни уддалаган Стас олий лигадаги футболчилар ичида 3-кўрсаткични қайд этди. Шерзод Каримов ҳисобида ҳам шунча голли тўп ошириш мавжуд.

Игорь Сергеев эса 23 гол уришдан ташқари 3та голли пас берган. Гол+пас тизимида Сергеев мавсумнинг энг яхши футболчисига айланди. Андреев эса бу жиҳат бўйича Геворкян ва Ҳамдамов билан бирга 4-натижага эришди. Улар жами 16 балл жамғаришган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика