UZ

Сўнгги янгиликлар

02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  2 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  0 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  0 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  43 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1

"Пахтакор" фахрийлари "Бунёдкор"дан устун келди Янгиликлар

"Пахтакор" фахрийлари "Бунёдкор"дан устун келди

Кеча "Динамо" стадионида "Пахтакор" ва "Бунёдкор" фахрийлари Тошкент шаҳар чемпионати доирасида майдонга тушишди.
Учрашувда "Пахтакор" фахрийлари шарафини Нўъмон Ҳасанов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Равшан Бозоров, Рустам Дўрмонов, Жасур Абдураимов, Фурқат Эсонбоев ва Мурод Алиев сингари собиқ футболчилар ҳимоя қилишди. "Бунёдкор" сафида эса Сергей Лушан, Азамат Абдураимов, Анатолий Хутин, Алишер Бозоров каби яқин ўтмиш юлдузлари тўп тепишди. Шу куни ҳар икки жамоа аъзолари ажойиб ва чиройли ўйин намойиш қилиб, стадионга йиғилган мухлисларга футболдан завқланиш имкониятини тақдим этишди. Бу футболчилар бир неча йиллар аввал стадионларга мухлислар тўлишига сабабчи бўлишарди. Кескин курашлар остида кечган беллашувда "Пахтакор" фахрийлари 3:2 ҳисобида зафар қучишди. Дўрмоновнинг дубли ва Ҳасанов томонидан киритилган тўп фахрийларимизга ғалаба келтирди. Лекин энг муҳими, ўйиндаги натижа эмас, балки мухлисларнинг собиқ ўйинчилар маҳоратидан яна бир бор баҳра олишгани бўлди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика