UZ

Сўнгги янгиликлар

09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  0 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  1 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  24 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  21 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  6 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  8 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3

"Пахтакор": Эртага “Волга” билан назорат учрашуви Янгиликлар

"Пахтакор": Эртага “Волга” билан назорат учрашуви

Туркияда иккинчи ўқув йиғини ўтказаётган вакилларимиз 21 февраль куни Россия премьер лигасида тўп сураётган “Волга” (Нижний Новгород) жамоаси билан назорат учрашувида майдонга тушадилар.
Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланиши режалаштирилган. Жамоа таркибида йўқотишлар бор. Комолиддин Тожиев машғулотларда кичик жароҳат олди ва “Краснодар”га қарши учрашувни ўтказиб юборган эди. Футболчи бир хафтадан сўнг майдонга қайтади. Ярим ҳимоячи Жамшид Искандаров ҳам тез орада сафга қайтиши режалаштирилмоқда. “Краснодар”га қарши ўйинда майдонда ҳаракат қилган Анвар Ражабов ўзини бироз бетоб ҳис қилгани учун эртага бўлиб ўтадиган ўйинда майдонга тушиши савол остида қолмоқда. Қолган барча футболчилар асосий таркибда машғулот олиб бормоқдалар. Жамоа таркибига кеча Тошкентдан янги футболчилар бориб қўшилдилар. Булар: Александр Лобанов, Арам Бабаян ва Игорь Роговановлардир. “Краснодар”га қарши учрашувда ҳаракат қилган аргентиналик легионер футболчи Матиас Фернандес ҳамон “Пахтакор” сафида кўрикдан ўтмоқда ва эртага жиддий рақибга қарши учрашувда майдонда тўп суриши мумкин.  Олинган сўнги маълумотларга кўра, Туркиядаги иккинчи йиғин доирасида, жамоа мураббийлар штаби ҳужум  чизиғида ҳаракат қилиши мумкин бўлган бир нечта футболчини кўздан кечиришни режалаштирган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика