

Учрашув 15:00да бошланади ва "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтади.
Бугун ҳар қандай ҳолатда ҳам ғолиб аниқланади, чунки саралаш битта ўйиндан иборат.
Бугун "Шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе катта эҳтимол одатий 4-2-3-1 тактик схемасидан фойдаланади.
"Пахтакор"нинг тахминий таркиби:
Санжар Қувватов — Хожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Егор Кримец, Фарруҳ Сайфиев — Одилжон Ҳамробеков, Садриддин Абдуллаев — Жасур Яхшибоев, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов — Марат Бикмаев.
"Пахтакор" сафида Элдорбек Суюнов, Марко Симич, Акром Комилов ва Сардор Собирхӯжаев жароҳати боис майдонга туша олишмайди.




