"Пахтакор": Чемпионлар Лигасидаги рақибларимизда ғалабалар

Narzulla Saydullayev
13 янв 2020, 12:37
ОЧЛ-2020да "Пахтакор" билан бир гуруҳдан жой олган жамоалар навбатдаги учрашувларини ўтказишди.

"Ал Ҳилол" ўтган ҳафтада Саудия Арабистони чемпионати доирасида ўз майдонида "Ал Аҳли" ва "Ал Ваҳда" жамоаларига қарши баҳсларда майдонга тушиб, ҳар икки беллашувда 3:1 ҳисобида зафар қучди. "Ҳилол" чемпионатда пешқадам "Насср"га етиб олди ва захирасида яна бир қолдирилган баҳс мавжуд. Навбатдаги ўйинда "Ҳилол" Саудия Арабистони Чемпионлар Кубоги чорак финалида 16 январь куни "Иттифоқ"ни қабул қилади.



"Шабаб Ал Аҳли" эса БАА Кубоги ярим финалида "Ал Жазира" меҳмони бўлиб, пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. 17 январь куни ўтказиладиган финалда "Шабаб" "Наср" билан майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz