UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  30 19:25Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  50 19:17U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойга енгилди ва мусобақа билан хайрлашди  209 18:54АПЛ. "Челси", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  3 18:05"Истанбул Башакшехир" — "Фатиҳ Карагюмрюк"  9 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  2 16:16"Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  19 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  4 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3

"Пахтакор" БААда: 7-кун Янгиликлар

"Пахтакор" БААда: 7-кун

Теглар :  ПахтакорБАА
Дубайдаги йиғиннинг 7-кунида "Пахтакор" "Над Ал Шеба" спорт мажмуасида машғулот ўтказди.

Бир кун олдин "Ал-Ҳамрия"га қарши беллашувда 90 дақиқа ўйнаган футболчилар спорт залида Ласло Ямбор билан машғулот ўтказишди. Улар тикланишга қаратилган машқларни бажаришди. Қолган ўйинчилар ва дарвозабонлар эса майдонда шуғулланишди. Одатдагидек енгил машқлар билан қизишиб олгач, футболчилар турли тактик кўрсатмалар устида ишлашди. Кичик ҳудудда тўпни бир-бирига аниқ етказиб бериш, босим уюштириш, тезкор ҳужум ташкил этиш ва уни зарба билан якунлаш сингари жиҳатларда меҳнат қилинди. Машғулот якунида футболчилар узоқ масофаларга тўп ошириш борасида маҳоратини сайқаллаштирди.

Енгил жароҳати сабабли бир неча кун алоҳида шуғулланган Марко Симич умумий гуруҳга қайтди.

"Пахтакор" БААдаги учинчи назорат ўйинини 23 февраль куни Уммоннинг "Шабаб" жамоасига қарши Ал-Айнда ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика