UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  0 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  9 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  10 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  10 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  8 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  14 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  13 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1

"Пахтакор" БААда: 6-кун, "Ҳамрия" мағлуб этилди Янгиликлар

"Пахтакор" БААда: 6-кун, "Ҳамрия" мағлуб этилди

Теглар :  Пахтакор
БААдаги йиғиннинг 6-кунида "Пахтакор" иккинчи назорат беллашувида майдонга тушди.

Биринчи лига иштирокчиси "Ал-Ҳамрия"га қарши кечган учрашув тўлиғича жамоамиз устунлиги остда кечди. Шота Арвеладзе бу сафар аввалги ўйинда майдонга тушмаган футболчиларга имкон берди. Учрашув бошида рақиб биринчи хавфли ҳужумини гол билан якунлади. Шундан кейин кетма-кет хавфли вазиятлар содир этган "Пахтакор" улардан фойдалана олмади. Синдаров ва Ҳакимовнинг дарвозабон қайтарган бўлса, Яхшибоев, Искандеров ва Андреевга салгина аниқлик етишмади. 42-дақиқада Иброҳимов тўпни чап қанотдан дарвозабон устидан ошириб ташлаб, мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлим бошида "Ҳамрия" яна олдинга чиқиб олди. Шундан сўнг яққол устунлигимиз акс этди. Искандеров, Алижонов, Яхшибоев ва Ҳакимов томонидан киритилган тўплар "Пахтакор"нинг 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабасини таъминлади.

Навбатдаги назорат ўйини 23 февраль куни ўтказилиши мўлжалланган.

"ПАХТАКОР" - "АЛ-ҲАМРИЯ" - 5:2 (1:1)

"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Козак, Тожиев (Аъзамов, 46), Алижонов, Синдаров, Раҳматуллаев, Иброҳимов, Яхшибоев, Искандеров (Аҳмадов, 61), Ҳакимов.

Голлар: Иброҳимов 42, Искандеров 53, Алижонов 61, Яхшибоев 75, Ҳакимов 77.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика