"Пахтакор" "айғоқчилари" ТТЗда (ФОТО)

8 сен 2017, 20:01
Олий лиганинг 20-тури доирасидаги "Локомотив" - "Шўртан" учрашувини "Пахтакор" вакиллари кузатиб боришмоқда.


"Пахтакор" эртага Бекободда "Металлург"га қарши майдонга тушади. Аммо жамоа мураббийлар штаби аллақачон 22-турдаги рақиблари, турнир пешқадами "Локомотив"ни ўрганишни бошлаб юборишган.

"Пахтакор" клуби оператори "Локомотив" - "Шўртан" учрашувини бевосита стадионда тасвирга олмоқда. Шунингдек, икки нафар мураббий Жасур Абдураимов ҳамда Питер Хюистра ўйинни стадиондан кузатиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви 21 сентябрь куни бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia