

Жамоамиз пойтахт шаҳардаги "Радиссон Блу" меҳмонхонасига жойлашди. Тошкент вақти билан соат 22:00да машғулот бошланди. Унда футболчилар мураббийлар штаби бошчилигида одатдагидек жисмоний ва тактик машқларни бажаришди. Бугун ўйин олди тадбирлари бўлиб ўтади.
"Шабаб" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 3 март, сешанба куни Ар-Риёддаги "Шаҳзода Файсал Бин Фаҳад" стадионида соат 22:20да бошланади.



