UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  0 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  3 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  83 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7

"Пахтакор" Александр Лобановнинг хулқи борасида баёнот берди, дарвозабоннинг ўзи ҳаммадан узр сўради Янгиликлар

"Пахтакор" Александр Лобановнинг хулқи борасида баёнот берди, дарвозабоннинг ўзи ҳаммадан узр сўради

"Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти жамоа дарвозабони Александр Лобановнинг Қаршидаги ўйиндан кейин ўзини тутиши борасида йиғилиш ўтказди.

Унда Лобановнинг "Насаф" билан беллашувдан сўнг мухлислар провокациясига жавоб қайтариб, уларга нисбатан ҳурматсиз муносабатда бўлгани кўриб чиқилди. Якунда "Пахтакор" дарвозабонининг ўша ҳаракати кескин танқид остига олинди ва Лобановга нисбатан "Пахтакор" футбол клуби томонидан зарур чора кўрилиб, моддий жарима белгиланди. Бундай вазият яна рўй берган тақдирда кескинроқ чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Александр Лобанов Қаршидаги учрашувдан сўнг рўй берган ҳолатдан афсусда эканини маълум қилди. Бунга унинг ўйиндан кейин жуда асабийлашгани сабаб бўлган. Дарвозабон "Пахтакор" футбол клуби ҳамда мухлислардан бунинг учун кечирим сўрайди. Лобанов бундай ҳодиса бошқа қайтарилмаслигига ваъда берди.

"Пахтакор" футбол клуби футболчиларнинг хулқи ва ўзини тутиши доимо кузатувда эканини маълум қилади. Ўйинчиларга нопрофессионал ҳаракатлари учун чоралар кўрилиб, улар жазога тортилади. Клуб Ўзбекистоннинг байроқдор жамоаси номига мос ҳолда фаолият олиб боради - дейилади клуб баёнотида.

Рейтинг: -293   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика